Линклар

Афина бўҳронга қарши чоралар эълон қилмоқчи


Греция ҳукуматининг мамлакат бюджетидаги бўҳронни ҳал этишга қаратилган янги чора-тадбирларни эълон қилиши кутилмоқда.

Мамлакат Бош вазири Жорж Папандреу Греция юзланаётган молиявий муаммолар тез фурсатда ҳал этилмаса, давлатнинг касодга учраши муқаррарлигидан огоҳлантирди.

-Мамлакатимиз юзланаётган фожиа учун биз масъул бўлмасак-да, масъулиятни ўз зиммамизга олишга тайёрмиз,деди Жорж Папандреу.

Хабарларга кўра, Греция ҳукумати солиқларни ошириш, давлат сектори иш ҳақларини қисқартириш ва нафақа пулларини музлатишни режалаштирмоқда.

ЕИ Греция ҳукуматини молиявий аҳволни яхшилаш мақсадида давлат харажатларини камайтиришга ундаб келмоқда.

Ҳозирги кунда Греция бюджетидаги камомад 12.7 фоизни ташкил қилади. Бу эса евроҳудуд давлатлари учун белгиланган кўрсаткичдан тўрт баробар кўпдир.
XS
SM
MD
LG