Линклар

Араб лигаси Исроил-Фаластин сўзлашувларига рози


Юқори мартабали Фаластин расмийсига кўра, араб давлатлари Ташқи ишлар вазирлари Исроил-Фаластин ўртасида норасмий сўзлашувлар бошлаш ташаббусини қўллаб-қувватлашга келишиб олганлар.

Маълум бўлишича, АҚШ боши берк кўчага кириб қолган тинчлик музокараларини қайта бошлаш мақсадида Исроил ва Фаластин ўртасида норасмий сўзлашувлар ўтказишни таклиф қилган.

Фаластин ҳукумати расмийси Соҳиб Эрекат сўзларига кўра, бугун Қоҳирада учрашган Араб лигасига аъзо давлат Ташқи ишлар вазирлари тўрт ой ичида норасмий сўзлашувлар ўтказиш ташаббусини қувватлаганлар.

Исроил томони ҳам тинчлик музокараларида олдинга силжиш бўлишига умид билдирди.

Исроил армияси 2008 йилда Ғазода ҳарбий амалиётлар ўтказгандан сўнг Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари тўхтатилган эди.

XS
SM
MD
LG