Линклар

Юлия Тимошенко истеъфога чиқарилди


Украина Верховная Радаси мамлакат Бош вазири Юлия Тимошенкони истеъфога чиқарди.

Украина парламентининг бугунги йиғинида 243 нафар депутат Бош вазир Юлия Тимошенко етакчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик билдирди.

Чоршанба куни парламент мажлиси чоғида чиқиш қилган Тимошенко мухолифатга ўтиб, Украина янги президенти Виктор Януковичнинг ҳаракатларини доимий равишда назорат қилиши тўғрисида баёнот берди.

“Ҳукумат масъулияти тўғрисида”га ҳужжатни президент Виктор Януковичнинг Минтақалар партиясидан бўлган депутатлар парламент кун тартибига киритган эди. Ушбу ҳужжатда мамлакатда юзага келган бугунги аянчли ижтимоий-иқтисодий вазият учун Тимошенко ҳукуматининг жавобгар экани айтилади.

XS
SM
MD
LG