Линклар

logo-print

Греция ҳукумати ўз режасини ошкор қилди


Греция ҳукумати мамлакат бюджетидаги бўҳронни ҳал этишга қаратилган янги чора-тадбирларни эълон қилди.

Ҳукумат давлат харажатларини 4.8 миллард еврога қисқартириши, жумладан, солиқлар оширилиши, давлат сектори иш ҳақлари қисқартирилиши ва нафақа пуллари музлатилишини эълон қилди.

Ҳозирги кунда Греция бюджетидаги камомад 12.7 фоизни ташкил қилади. Бу эса евроҳудуд давлатлари учун белгиланган кўрсаткичдан тўрт баробар кўпдир.

Ушбу чораларни эълон қилар экан мамлакат Бош вазири Жорж Папандреу Греция молиявий бўҳронни ҳал этишда ЕИдан бирдамлик кутаётганини таъкидлади.

Бундан бир оз аввал Бош вазир агар Греция юзланаётган молиявий муаммолар тез фурсатда ҳал этилмаса, давлатнинг касодга учраши муқаррарлигидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG