Линклар

Россия Олимпия қўмитаси президенти ишдан кетди


Россия Олимпия қўмитаси президенти Леонид Тягачев истеъфога чиқди.

Бу ҳақда Леонид Тягачев матбуот вакили Геннадий Швец маълум қилди.

Душанба куни Россия президенти Дмитрий Медведев россиялик спортчиларнинг Ванкувердаги Қишки олимпиада ўйинларига тайёрлашда масъул бўлган шахслардан истеъфога чиқишни талаб қилган эди.

Ванкувердаги Қишки Олимпияда ўйинларида Россия 3та олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 11 ўринни эгаллади.Бу эса¸ россияликларнинг қишки мусобақалар тарихидаги энг муваффақиятсиз иштирокидир.
XS
SM
MD
LG