Линклар

PSI Поповга қўйилган айбловларни рад этади


Uzbekistan - Maxim Popov, AIDS activist sentenced to 7 years in prison

Uzbekistan - Maxim Popov, AIDS activist sentenced to 7 years in prison

PSI ноҳукумат ташкилоти грант сифатида берилган 2 миллион сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланиб Тошкентда 7 йилга қамалган ОИТСга қарши кураш фаоли Максим Поповга қарши ҳеч қандай молиявий эътирози йўқлигини билдирди.

Ташкилотга кўра, 27 яшар Попов Тошкентдаги “Изис” ташкилоти раҳбари сифатида орттирилган иммун тақчиллиги вируси ва орттирилган иммун тақчиллиги синдромига қарши Тошкентда ёшлар орасида фаолият олиб борган ва бу ташкилот олган грант маблағларни тўлалигича шу иш учун сарфлаган.

Ўтган йили ноябр ойида Тошкентдаги маҳкама ОИТСга қарши китобчаларни чоп қилган Поповни ëшларни ғайриижтимоий ҳаракатга ундаганлик, грантларни ўз фойдасига ўзлаштиришда айблаган эди.

Ҳукмда айтилишича, Попов маблағларни ўзи раҳбарлик қилган "Изис" ташкилоти ишлари учун сарфланган, бироқ қолган 2 миллион 137 минг сўмни у, гўёки, ўзлаштирган.

Дунёнинг 65 мамлакатида фаолият олиб борувчи PSI (Population Service International) халқаро ташкиоти ўз баёнотида Поповга қарши қўйилган айбловларни рад этади ва у билан олиб борган ҳамкорлигига ойдинлик киритди.

Ташкилотга кўра, 27 яшар Попов Тошкентдаги “Изис” ташкилоти раҳбари сифатида орттирилган иммун тақчиллиги вируси ва орттирилган иммун тақчиллиги синдромига қарши Тошкентда ёшлар орасида фаолият олиб борган ва бу ташкилот олган грант маблағларни тўлалигича шу иш учун сарфлаган.

PSI вакилларининг www.Uznews.net нашрига билдиришича, Попов билан 2007 йил майига қадар ҳамкорлик олиб боргани ҳақда билдирган. 2008 йилда эса маблағлар етишмаслиги боис PSI Ўзбекистондаги дастурларини тўхтатишга мажбур бўлган.

Исми айтилишини истамаган манба Озодлик радиосига айни пайтда Максим Попов Тошкент яқинидаги жазо колониясига кўчирилгани ҳақда айтган эди.

- Максим Поповнинг асл касби руҳшунос. У USAID ва Британиянинг халқаро тараққиëт дастури ҳомийлигида ИЗИС деган нодавлат ташкилот очиб ОИТСнинг олдини олишга ҳисса қўшаëтган эди. Максим Попов Ўзбекистонда 2005 йилда бошланган нодавлат ташкилотларга қарши тазйиқ тўлқини қурбони бўлди. Попов чоп қилган брошюра ëшларга ëмон таъсир қилиши мумкин эмас¸ бу китоб маърифий тавсиявий характерда эди. Максимни етти йил қамоққа тиққан китобча Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Глобал фонд лойиҳаси тарафидан тарқатилган эди. Мен ўзбек фемидасининг китоб учун бир ëш ва умидли руҳшуносни нега қамаганлигини тушуна олмадим¸ дейди Максимни яқиндан билган суҳбатдош.
XS
SM
MD
LG