Линклар

logo-print

Янукович янги коалиция ҳукумати тузишни таклиф қилди


Украина президенти Виктор Янукович депутатларга парламентни тарқатиш ва муддатидан аввал сайлов ўтказилиши олдини олиш учун тез фурсатда янги коалиция ҳукумати тузишни таклиф қилди.

Чоршанба куни парламент фрациялари раҳбарлари билан учрашган Янукович бу борада уларни ўзаро келишишга чақирди.

Юлия Тимошенко блоки эса мухолифатга ўтиши ва коалиция тузиш музокараларида қатнашмаяжагини билдирди.

Чоршанба куни Олий Рада Тимошенко ҳукуматини истеъфога чиқарган эди.

Парламентдаги 243 депутат Тимошенко етакчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик билдирган
XS
SM
MD
LG