Линклар

Обама янги қонунни тезроқ қабул қилишга чақирмоқда


АҚШ президенти Барак Обама Конгрессни соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тезроқ қабул қилишга чақирмоқда.

Чоршанба куни Конгрессга қарата мурожаатида Обама ушбу қонун лойиҳаси яқин ҳафталарда овозга қўйилиши лозимлигини қайд этди.

Президентга кўра, қайта ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасида ҳам демократларнинг ҳам республикачиларнинг янги тизим борасидаги конструктив таклифлари инобатга олинган.

Обаманинг мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш режаси мухолифлари эса мамлакат лойиҳада кўзда тутилган 950 миллиард долларлик ҳаражатни кўтара олмаслиги ҳақида гапиришда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG