Линклар

logo-print

Афинада намойишлар бўлиб ўтмоқда


Афинада намойишчиларнинг бир гуруҳи Греция Молия вазирлиги биноси эшигини тўсиб қўйди.

Мамлакат Коммунистик партиясига яқин бўлган касаба уюшмасининг 300дан ортиқ фаоли пойтахт Афинада иқтисодни бўҳрондан чиқаришга оид чоршанба куни эълон қилинган ҳукумат режасига қарши норозилик акцияси ўтказмоқда.

Ҳукумат давлат харажатларини кескин қисқартириш, жумладан, солиқларни ошириш, давлат сектори иш ҳақлари қисқартириш ва нафақа пуллари музлатишини эълон қилди.

Ҳозирги кунда Греция бюджетидаги камомад 12.7 фоизни ташкил қилади. Бу эса евроҳудуд давлатлари учун белгиланган кўрсаткичдан тўрт баробар кўпдир.
XS
SM
MD
LG