Линклар

Германияда жиҳодчилар устидан ҳукм чиқарилди


Германиянинг Дюссельдорф маҳкамасида мамлакатдаги АҚШ ҳарбийларига қарши ҳужум уюштиришда айбланган "Исломий жиҳод иттифоқи" гуруҳи аъзоларига айблов эълон қилинди.

Суд ҳукми билан ислом динини қабул қилган германиялик Фриц Геловиц ва Даниел Шнайдер 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Қолган икки айбланувчи, Туркия фуқароларига эса 11 ва 5 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Айблов хулосасида айтилишича, ушбу шахслар Германиядаги АҚШ ҳарбий базаси атрофи ва америкалик ҳарбийлар дам оладиган жойларда қўпорувчилик амалаёти содир этишни режалаштирган.

Озодлик радиосининг Германиядаги мухбири Юрий Векслернинг билдиришича, ҳужумлардан мақсад Германия ҳукуматини Афғонистондаги ўз ҳарбийларини олиб чиқишга мажбурлаш бўлган.

Айтилишича, айбланувчилар 2007 йилда хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG