Линклар

Европа суди ЮКОС ишини кўриб чиқмоқда


Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россиядаги ЮКОС ширкатининг ёпилиши билан боғлиқ ишни кўриб чиқа бошлади.

ЮКОС собиқ раҳбарлари ва акциядорлари Россия ҳукуматини сиёсий мотивлар билан йирик нефт ширкатини синдирганликда айбламоқдалар.

Ёпилган ширкат вакиллари расмий Москвадан салкам 100 миллард доллар товон пули тўлашни талаб қилмоқдалар.

Товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский эса айни пайтда саккиз йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Ходорковский тарафдорлари ҳам ЮКОС собиқ раҳбарининг қамалиши ва йирик ширкатнинг ёпилиши ортида сиёсий сабаблар турганини таъкидлаб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG