Линклар

Бағдодда сайлов участкалари портлатилди


7 март куни ўтказиладиган парламент сайлови арафасида Бағдоддаги сайлов участкаларида содир этилган портлашларда ҳукумат кучларининг камида етти аскари нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, бугун Ироқда муддатидан аввал овоз бериш жараёни бошланган. Ушбу жараёнда асосан 7 март кунги сайлов хавфсизлигини таъминловчи ҳарбийлар ва полиция ходимлари иштирок этмоқдалар. Бағдод марказидаги салов участкалардан бирида ҳарбийлар ва полиция ходимлари овоз бераётган маҳал худкуш шахс томонидан портлаш содир этилган. Яна бир сайлов участкаси олдида рўй берган портлашда тинч аҳоли вакилларидан беш киши нобуд бўлган.

Кузатувчилар фикрича, сайлов арафасида мамлакат бўйлаб содир этилаётган зўравонликлар кўлами ортиши мумкин.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.
XS
SM
MD
LG