Линклар

Покистонда жанггарилар ўлдирилди


Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин вилоятда 30га яқин жанггари хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинди.

Расмийларнинг билдиришича, Мўҳманд вилоятининг Чамарканд ҳудудида рўй берган тўқнашувларда, шунингдек, бир аскар нобуд бўлган, тўрт нафари тан жароҳати олган.

Бундан икки кун муқаддам Покистон хавфсизлик кучлари икки йил давом этган жанглардан сўнг Бажаур вилоятининг Ал-Қоида ва толиб жанггариларидан тозалангани хусусида баёнот тарқатган эди.

Айни пайтда Покистон қўшинлари Коҳат шаҳрида бир ҳафта давомида олиб борилган амалиётлар оқибатида 38 жанггари ўлдирилгани ва 18 нафари қўлга олинганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG