Линклар

Чили зилзиладан 30 миллиард доллар зиëн кўрди


Чили президенти Мишел Бачелет сўзларига кўра, ўтган ҳафта кучли зилзиладан жабр кўрган Чилини қайта оёққа турғизиш жараёни 3-4 йилга чўзилиб кетиши мумкин.

Рихтер ўлчови бўйича 8.8 баллни ташкил қилган кучли зилзила қурбонлари сони, расмий маълумотларга кўра, 800 кишини ташкил қилган. Табиий офатдан кўрилган зарар миқдори 30 миллиард доллар атрофида экани айтилмоқда.

Айни пайтда Мишел Бачелет мамлакатни қайта тиклаш учун Чилининг ёрдам сўраб халқаро молия ташкилотларига мурожаат қилишини эҳтимолдан соқит қилмади.

Мамлакат Молия вазири Фелипе Ларран, ўз навбатида, қайта қуриш ишларини молиялаштириш учун бошқа имкониятларни ҳам ўрганиб чиқаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG