Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:40

Эркин микрофон - “Ўзга юртнинг боғчасидан¸ ўз юртингнинг тикани яхши”


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дейди мусофирликдан ватанга қайтган оразмлик Қадамбой.

Абдували отанинг ҳисоб-китоби ҳақида

“Эркин микрофон”га тошкентлик кекса тингловчиларимиздан бири телефон қилиб, совет даврида пенсияга чиққанлар ёки иш стажининг катта қисми совет даврига тўғри келганларнинг пенсияларини мустақиллик даврида қайта ҳисоблашда адолатсизликка йўқ қўйилгани тўғрисида куйиниб гапирди.

- Мен Тошкентдан 79 ëшли пенсионер Абдували ота бўламан. Ўзбекистон пенсия тизимида йўл қўйилган хатоликлар¸ адолатсизликлар¸ ноҳақлик тўғрисида гапирмоқчи эдим. 1992 йил сентябр ойида фармонга биноан совет давридаги ойликлари иш ҳақи билан пенсия тайинланган фуқароларнинг пенсиясини кейинги йилларда яъни мустақиллик даврида тайинланган пенсияга тенглаштириш мақсадида тузатиш коэффиценти киритилди. Бунинг учун 70 йиллардаги ойлик иш ҳақи 20 га¸ кейинги йилларда пасайтирилиб 90 йил 12¸2 га¸ 1991 йилги саккизга кўпайтирилиб¸ ўртача ойлик иш ҳақини топган бўлиб¸ бундан пенсия миқдори аниқланди. Бунда чаласавод мансабдорлар томонидан пасайтириб юборилган коэффицентлар пенсия миқдорининг камайиб кетишига сабаб бўлди. Бу турли йилларда тайинланган пенсияларни тенглаштирмасдан ўртада катта фарқни юзага чиқарди. Совет даврида энг юқори пенсия оладиганлар мустақиллик давридаги энг юқори пенсиянинг 70-75 фоизини оладиган бўлишди¸ дейди Абдували ота.

Ёши 79 га чиққан Абдували отанинг нутқидан, келтирган рақамларидан муаммони пухта ўргангани кўриниб турибди.

Тинглаётганингиз “Эркин микрофон” эшиттиришининг формати мавзуга чуқур киришга имкон бермаслиги сабабли, отанинг гапини узишга мажбур бўлдик. Лекин бу мавзуга кейинги эшиттиришларимизда алоҳида қайтамиз.


Ўзбекистон мустақиллигини кўролмаётганлар ҳақида

“Эркин микрофон”га қўнғироқ қилганлардан яна бири Хоразмдан. У ўзини Қадамбой, деб таништирди. Қадамбойнинг фикрича, чет элларда Ўзбекистон мустақиллигини, унинг ютуқларини кўролмаётганлар бор.

Мана Қадамбойнинг айтганлари:

Қадамбой: Мен ўзим Қозоғистонда бўлдим. Ишонасизми¸ Гонгконггача бориб келган одамман. Кўрдим. Фақат юртни соғиндим барибир. Пул ҳам бўлади¸ бошқаси ҳам. Россияда ҳам ишлаб келдим. Барибир ўзимизникига етмас экан. Унақа¸ бунақа ишқилиб ташвиши кўп. Тўғри ҳозир бу ерда иш кам. Мен бунга ишонаман. Кўраяпман. Бу ерда иш ҳам бошқа ерга қараганда арзон. Комилжон Отаниëзов айтганидай “Ўзга юртнинг боғчасидан¸ ўз юртингнинг тикани яхши”.

Озодлик: Ҳозир сиз Хоразмдамисиз?

Қадамбой: Ҳа. Яқинда яна Россияга бораман. Ундан кейин яна сизларнинг Прагага ҳам ўтишим мумкин.

Озодлик: Ҳаëтимиз яхши деяпсиз. Шу ҳақда гапиринг.

- Бизда ҳаëт яхши. Энг асосийси ўзбекка нима керак¸ нон керак. Тўғрисида. Ëғ керак¸ чой керак¸ сув керак. Масалан мустақил бўлган пайтимизда унимиз ҳам бўлмас эди. Россиядан ажралиб чиққан пайтимизда. Тўғрисида ака. Яшадик¸ кўрдик. Қийинчилик эди. Мана ҳозир бир йилдан бери уннинг нархи ўзгармай турибди. Ëғнинг ҳам нархи шундай. 3000 сўмга чиққан эди¸ ҳозир 2700 сўмга тушди. Кунгабоқар ëғи дейди. Фақат қимирлаш керак¸ ишлаш керак. Қўшимча томорқа бериб қўйибдими ўша битта оилани¸ уч нафар одамни боқади¸ дейди хоразмлик Қадамбой.


Бухоролик Шерзод Россия паспортини олгани ҳақида

Қадамбой чет элларда Ўзбекистон мустақиллигини, унинг ютуқларини кўролмаётганлар бор, деб турган бир пайтда унинг ватандоши, бухоролик Шерзод “Эркин микрофон”га Москвадан қўнғироқ қилди.

Шерзод ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россиядаги оғир турмуши тўғрисида ҳикоя қила бошлади. Гап орасида Россия паспортини олганини ҳам айтиб қолди.

Шерзодни шу мавзуда гапга солдик.

Озодлик: Россиянинг фуқаролигини олибсиз.

Шерзод: Тўғри¸ тўғри. Олдим.

Озодлик: Шунинг боисини тушунтириб беринг.

Шерзод: Сабаби мен ëшман. Ҳозир кучим тўлган пайт. Мен юртим учун бир иш қилмоқчи эдим. Ўша ерда туриб қилмоқчи эдим. Ҳаракат қилдим¸ ўқидим. Ëрдам қиламан деб чиқасангиз¸ ҳеч бир нима йўқда. Ўзбекистонда битта одамингиз бўлмаса орқангизда¸ ҳеч ким сизга қарамайди. Қаерда ўқиб келганингнинг ҳам фарқи йўқ. Пулингиз бўлмаса¸ орқангизда одамингиз бўлмаса¸ ҳеч нарса бўлиб қоларкансиз.

Озодлик: Демак¸ шунинг учун сиз Россия фуқаролигига ўтишга қарор қилдингиз-а?

Шерзод: Ҳа. Лекин Ўзбекистонни бир сония ҳам унутганим йўқ.

Озодлик: Қачон олдингиз Россия паспортини?

Шерзод: Бир йилдан ошиб қолди. Бир йилу саккиз ой бўлиб қолди.

Озодлик: Россия паспортини олишингизга қанча вақт кетди?

Шерзод: Икки ярим йилча кетди.

Озодлик: Россия паспортини олган ўзбекистонликлар кўпми?

Шерзод: 1988-1989-1990 йилларда туғилган ўртоқларимиз¸ қариндошларимиз кўпда. Йиғилишиб қолсак¸ кўпчилиги “Боргимиз йўқ” дейдида. Кучли болалар. Институтни битирган¸ иккинчи-учинчи курсларда ўқиëтган болалар келган.

Озодлик: Маълумотингиз қанақа?

- Олий маълумотим Ўзбекистонда тугалланмай қолди. Бу ерда шу йил ўқишга кирдим¸ дейди Россия паспортини олган бухоролик Шерзод.


Қўшимча "газ солиғи" тўғрисида

Тошкент вилоятидаги қишлоқлардан бирида яшовчи Раҳимжон аканинг айтишича, 2007-2008 йилларда туман газ таъминоти идораси аҳолидан газ ҳисоблагичда қайд этилганидан ташқари қўшимча ҳақ олишга уринган, ўз ҳақини танимаган кўпчилик ўша ноқонуний талабни бажаришга мажбур бўлган эди.

Суҳбатдошимиздан сўрадик:

Озодлик: Бу ўтган йилги гап. Бу йил нима бўлаяпти?

Раҳимжон ака: Яқинда яна шундай ҳолат бўлибди. Маҳалламиздаги бир йигит келиб менга шунақа деб айтди. Мен “Мурожаат қилинглар яна” дедим. Туман ҳокимига хат билан мурожаат қилинган. Хатнинг копялари бор. Лекин ҳеч қанақа эътиборсизлик. Ўша хат билан бизлар яна¸ олтита ëки саккизта шахс инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотимиз бор¸ Рашидова деган нимага мурожаат қилдик.

Озодлик: Сайëра Рашидовани айтаяпсизми?

Раҳимжон ака: Ўшанга олиб бориб ташлаб келинган. Шахсан ўзим олиб бориб ташлаб келганман. “Чора кўрилади. Бизлар сизларга жавоб берамиз” деган. Кейин мен уларга уч марта телефон қилдим. Ҳатто менда қачон¸ қайси пайтда¸ соат нечада телефон қилганларимни ëзиб олганларим бор. Мана шунақа гаплар. Мурожаат қилсангиз ҳайдаса. Умуман айтмоқчиманки¸ инсон ҳуқуқлари ўлда-жўлда қолиб кетаяпти.

Озодлик: Қаерда бўлаяпти бу гаплар?

Раҳимжон ака: Бу Зангиота туманида.

Озодлик: Қайси қишлоқ?

- Ўрта овул қишлоғининг Ëшлик маҳалласида¸ дейди Раҳимжон ака.

"Эркин микрофон"га кечадан буён қўнғироқ қилганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирамиз.

Кечадан бери қўнғироқ қилганларнинг барчаси билан боғланишга ҳаракат қилдик.

Баъзилар жавоб бермади. Жавоб берганларнинг кўпчилиги айтган гаплар ҳозир тинглаганингизга ўхшаш мавзуларда бўлгани учун уларни эшиттиришга қўймадик.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG