Линклар

Қирғиз чегарачиси ўзбек фуқаросини отиб қўйди


Қирғизистоннинг Қадамжой туманида Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарачиси узган ўқдан ҳалок бўлди.

Ушбу хабарни Мурод исмли қирғизистонлик Озодлик радиосининг қирғиз хизматига етказди. Бу маълумотни Қирғизистон Давлат чегара хизмати бошлиғи ўринбосари Чўлпонбек Турусбеков ҳам Озодлик радиосига тасдиқлади.

Унинг айтишича, 4 март куни тушдан кейин “Айирбаз” чегара постида Қирғизистон томондан Ўзбекистон томонга ўтиб кетаётган енгил автомашина қирғиз чегарачилари томонидан тўхтатилган. Чегара бузувчилар буйруққа итоат этмай ҳаракатни давом эттирганларидан сўнг, уларга қарата автоматдан ўт очилган. Натижада машина ичидаги ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлган.

Чўлпонбек Турусбеков сўзларига кўра, бу ҳолат бўйича махсус комиссия ташкил қилинган ва ҳозирда содир бўлган воқеани ўрганиб чиқмоқда.

Ҳозирча ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаронинг исми шарифи ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG