Линклар

Германияда 275 граммлик чақалоқ яшаб кетди


Германиялик шифокорларга кўра, мамлакатда вазни 275 грамм бўлган чақалоқ дунёга келган ва кейинчалик соғ-омон шифохонадан чиққан.

Бу каби ҳолатнинг жаҳонда илк маротаба қайд этилгани айтилмоқда. Шифокорларнинг билдиришича, 350 граммдан кам вазнда туғилган чақалоқлар¸одатда¸ яшаб кета олмайди.

Айни пайтда Готтинген университети қошидаги шифохона матбуот вакилига кўра, чақалоқ 2009 йилнинг июн ойида дунёга келган. У шифохонанинг махсус бўлинмасида олти ой давомида назорат остида бўлган. Декабр ойида чақалоқнинг вазни тўрт килограммга етиб қолганда, шифокорлар болакай ва унинг онасига уйига кетишга рухсат берган.
XS
SM
MD
LG