Линклар

logo-print

Иглесиас Гулнора Каримова ҳақида гапиришни истамади


Таниқли испаниялик хонанда Хулио Иглесиас Озодлик мухбири билан суҳбатда Гулнора Каримова ҳақида гап очилгани заҳотиёқ телефон гўшагини қўйиб қўйди.

Суҳбат муқаддимасида Иглесиас 2008 йилда Ўзбекистонга концерт билан боргани ва бу мамлакатдан илиқ таассурот билан қайтганини айтди.

Аммо Озодлик мухбирининг бу концерт Ўзбекистон президентининг қизи таклифига кўра уюштирилганмиди, деган саволини эшитиши билан ипаниялик қўшиқчи суҳбатни давом эттиришни истамади.

Хулио Иглесиаснинг Тошкентдаги Алишер Навоий театрида берган концертида у Гулнора Каримова билан бирга "Бесаме мучо" қўшиғини айтган.

Бу концерт учун унинг ташкилотчилари таниқли қўшиқчига қанча ҳақ тўлагани ва бошқа шу каби саволлар очиқ қолди.

Айни пайтда таниқли рок юлдузи Стингнинг Гулнора Каримова учун Тошкентда концерт бергани ва бир кечалик концерти учун 3 миллион доллардан ошиқ ҳақ олгани Британия жамоатчилиги ғазабини қўзғашда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG