Линклар

logo-print

Путин Грузия билан муносабатларни яхшиламоқчи


Россия Бош вазири Владимир Путин Россия-Грузия муносабатлари яхшиланишига умид қилаётганини айтди. Бу ҳақда Путин Москвада Грузия парламенти собиқ спикери Нино Буржанадзе билан учрашув пайтида таъкидлади.

- Биз барча сиёсий кучлар, фуқаролик жамиятлари билан муносабатларни ривожлантиришга тайёрмиз. Россия билан яхши муносабатларни истаётган одамларга таянган ҳолда мен буни айтаяпман. Ўйлайманки¸ биз Грузия ва Россия ўртасидаги муносабатларни таназзулгача бўлган даражага кўтара оламиз¸ деди Владимир Путин.

Ўз навбатида Буржанадзе Россия-Грузия муносабатлари сўнгги пайтларда боши берк кўчага кириб қолгани ва бундай таназзулдан чиқиш мумкинлигини айтди.

- Россия билан яхши муносабатлар менинг халқим, менинг давлатим ва ўз навбатида сизнинг халқингиз, сизнинг давлатингиз манфаатига мос келади. Шунинг учун буни амалга оширмоқ керак ва бу сиёсат билан шуғулланадиган ҳар бир фуқаронинг бурчидир, деди Нино Буржанадзе.
XS
SM
MD
LG