Линклар

logo-print

Тожикистонда сайлов натижаси эълон қилинди


Тожикистон Марказий сайлов комиссияси эълон қилган расмий маълумотларга кўра, 28 феврал куни ўтказилган сайловда президент Имомали Раҳмон етакчилигидаги Халқ демократик партияси 70,6 фоиз овоз олиб парламентдаги 63 ўриндан 54тасини эгаллаган.

Мухолифатдаги Ислом уйғониш партияси сайловчиларнинг 8,2 фоиз овозини олган.

Комиссия яна учта кичик партиянинг парламентдан ўрин эгаллашга муваффақ бўлганини билдирди.

Комиссия маълумотига кўра, сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фақароларнинг 90,3 фоизи қатнашган.

Ғарблик кузатувчилар Тожикистондаги сайлов демократик стандартларга мос келмаганини айтди.

Ислом уйғониш партияси сайлов натижасига норозилик билдириб кўча намойиши ўтказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG