Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:40

НАТО Бош котиби Прагага келди


Андерс Фог Расмуссеннинг ташрифидан мақсад Чехия сиёсатчиларини Афғонистон ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказишда ёрдам бериш учун бу мамлакатга кўпроқ қўшин жўнатишга кўндиришдан иборат.

Бош вазир Ян Фишер билан ўтказилган музокаралардан кейин сўзлаган Расмуссен ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш миссияси фаолиятини кучайтириш НАТО қўшинларини Афғонистондан босқичма-босқич олиб чиқишда муҳим эканини таъкидлади.

Ўтган ой Чехия ҳукумати Афғонистонга қўшимча 55 нафар аскар жўнатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу қарор амалга ошиши учун уни парламент тасдиқлаши керак.

Аммо сўлчилар Афғонистонга қўшин жўнатишга қаршилик қилиб келмоқда.

Чехия парламенти 2010 йилда НАТО етакчилигидаги харқаро кучлар сафида 535 нафар чех ҳарбийси хизмат қилишини маъқуллаган.
XS
SM
MD
LG