Линклар

Сирдарёда маҳкама яна 11 “жиҳодчи”ни озод қилди


5 март куни Сирдарёда «Жиҳодчилар» диний гуруҳига алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинган 70 га яқин диндорнинг 11 нафари устидан маҳкама якунланди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан барчаси суд залидан озод қилинди. Бу ҳақда Озодликка “Эзгулик” жамиятининг Сирдарёдаги фаоли Исроил Ризаев маълум қилди.

Ўтган йилнинг октябр ойида сирдарёлик 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган намозхон йигитларни ёппасига ҳибсга олиш бошланган эди.

Улар дастлаб “Ал-Жамоат” диний ташкилоти, кейинчалик “Биродарлар” номли диний гуруҳ ҳозирда эса 70 га яқин намозхон “Жиҳодчилар” гуруҳига аъзоликда айбланаяпти.

Март ойи бошида маҳкама ушбу гуруҳга аъзоликда айбланган 11 нафар фуқародан саккиз нафарини суд залидан озод қилди, уч нафарини 3 - 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
XS
SM
MD
LG