Линклар

Хориждаги ироқликлар сайловда овоз бермоқда


Чет давлатларда яшаётган ироқликлар ўз ватанларида ўтказилаётган парламент сайловида овоз бера бошлади.

Ироқликлар энг кўп яшаётган хориж давлати Суриядир. Шунингдек бошқа Яқин Шарқ давлатлари, АҚШ, Канада, Австралия ва Европа давлатларида юзлаб ироқлик овоз бериш учун Ироқ элчихоналарига келди.

Ироқда парламент сайлови 7 март кунига белгиланган.

Бу АҚШ етакчилигидаги кучлар 2003 йилда президент Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдарганидан бери ўтказилаётган иккинчи парламент сайловидир.

Қочқинлар масалалари бўйича БМТ агентлиги маълумотига кўра, уруш бошланганидан бери 4 миллион 200 минг фуқаро Ироқни тарк этган.
XS
SM
MD
LG