Линклар

logo-print

Пахтакор футбол клуби президенти қўлга олинди


Футбол доираларига яқин амалдорга асосланиб Фарғона.ру ахборот агентлигининг билдиришича, Ботир Раҳимов бир неча кун олдин Тошкентда ҳибсга олинган.

Унинг қўлга олиниши сабаблари ҳозирча малум эмас.

Исми ошкор этилмаган манъбага кўра, йирик тадбиркор Ботир Раҳимовнинг қўлга олиниши унинг спорт соҳасидаги эмас, балки бизнес фаолияти билан боғлиқ.

Фарғона.ру маълумотига кўра, Ботир Раҳимов Капитал банк, суғурта компанияси, рангли метал қазиб чиқарадиган конни ҳам ўз ичига олган қатор ширкатлардан иборат Капитал холдинг соҳиби ҳисобланади.

Ўзбекистон меҳмонхонаси, Моя мечта ўсимлик ёғи ва сарёғ, вино-ароқ ишлаб чиқарадиган заводлар ва Тошкентдаги қатор ресторанларнинг ҳам Ботир Раҳимовга тегишлилиги айтилади.
XS
SM
MD
LG