Линклар

Эркин микрофон - "Муҳаммад Солиҳ К+ да"

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

К+телеканалида Эрк лидери тўғрисидаги ҳужжатли филмни кўришни ҳаммага тавсия қиламан¸дейди сим қоққанлардан бири.

Намозхон адвокат ҳибсда

Илк суҳбатдошимиз Бухорода бир адвокатнинг қамоққа олинганини маълум қилди.

- Эрталаб телефон қилган эдим. Исмим Санжар. Бухороликман. Бухорода Олим Зарипов деган биродар адвокат бўлиб ишлар эдилар. 244-модда билан диний экстремизм қилиб туҳмат билан қамашди. Бўлмаса оддий намозхон одам. Давлатга анча хизмат қилган киши эди. Шу ҳақда хабар бермоқчи эдим.

Озодлик: Ўзингиз қаердасиз?

- Саудия Арабистонида.

Озодлик: У кишининг қамоққа олингани ҳақида қандай хабар топдингиз?

- Телефон қилиб айтишди. Менга хабар берган киши энг яқин киши унга. Ўзларининг дўстлари. Унақа ëлғон хабарни беришмайди менга.

Озодлик: Адвокатга бир таъриф беринг. Қандай одам эди у? Кимларни ҳимоя қилган?

- Оддий бир адвокат киши. Оддий бир намозхон. Ҳажга келиб кетган. Ўзгариши бир соқол қўйган. Бошқа бир ўзгариш бўлмаган. Балки ўз ишида ҳалолъҳаромга эътибор бергани сабаб бўлгандир¸ дейди бухоролик суҳбатдошимиз.


Уй можароси

Бизга Тошкентдан қўнғироқ қилган навбатдаги суҳбатдошимизни эса уй можароси ташвишга солмоқда.

- Мен Рустамов Зокир. Ҳозир бизлар бир хонали уйда турамиз. Тўққиз йил бўлди. Бир йиллик қарзини тўлаб кирганман. Маҳалланинг раиси киргизган эди. Тошкент шаҳри¸ Мирзо Улуғбек туманида. Ҳозир уйни тортиб олмоқчи.

Озодлик: Сизга уй берилган пайтда сизнинг номингизга ордер ëзилганми?

- Алдаб келаяптида. Алдаб келиб¸ энди ҳозир олиб қўймоқчи бўлаяпти. Бошида “Икки-уч ойда қилиб бераман” деб киргизган. Кейин квартирант қилиб шунақа йўлга ўтиб олди. Ундан кейин уч-тўртта одамларни олиб келиб¸ маҳаллага чақириб қўрқитиб олиб қўймоқчи бўлди. Қўлидан келмагандан кейин тўхтади бу иш. Ваъда бериб алдаб келаяпти. Бир йиллик қарзини тўлагин деган. Мен тўлаганман. Икки мартами¸ уч марта ремонт қилдим. У мустақил ҳайдаб чиқара олмади. У ҳокимиятда ишлаган.

Озодлик: Уйини сотиб олмоқчи бўлганмисиз?

- Ҳа. Пулни олиб документини бермаган.

Озодлик: Ҳозир уй кимнинг ҳисобида?

- Уй ҳозир ўлиб кетган бир аëл кишининг номида. Мен суриштирганман.

Озодлик: У аëл кишининг меросхўрлари йўқми?

- Йўқ¸ ҳеч кими йўқ. Даъвогар ҳеч кими йўқ. “Эгаси ўлиб кетган. Уйнинг бир йиллик қарзи бор. Тўлагин¸ қилиб бераман” деган. Ўзим шу маҳаллада яшайман. Неча марта аризалар ëзиб олдиларига кирганман. Ҳокимиятга ëзганман. Вақтида қилиб бера олмагандан кейин “вақтинча уйда турасан” деб шартнома тузиб қўлимга берди. Бундан ташқари 2001 йили ҳар ойда 8000 дан ўзига берганман. 2000 йилнинг қарзини тўлиқ тўлаганман. Бир хонали уй. Ўзим ногиронман. Мана шу маҳаллада ўсиб катта бўлганман. Шу маҳаллада 1987 йилдан бери яшаймиз. Учта болам бор. Аëлим ҳам бетоб. У ҳам ишга ярамайди. Уйда ўтиради. Булар ҳозир қалбаки иш қилаяпти. Уларнинг нияти мени бу ерда ҳайдаб чиқариб сотиш. Ëнимдаги квартирани шунақа қилиб сотиб юборишди.

Озодлик: Маҳалла комитетининг раиси ким?

- Эрматов Зикрилла. Тошкент шаҳри¸ Мирзо Улуғбек тумани¸ Ҳумоюн маҳалласи¸ дейди тошкентлик суҳбатдош.


Хайрулла Ҳамидов нега қамалди?

Мана бу қўнғироқчини эса Хайрулла Ҳамидов тақдири қизиқтиради.

- Тожикистон вилоятиданман. Иммигрант бўлиб Россияда ишлайман. Иложи бўлса¸ Хайрулла Ҳамидов тўғрисида ўтган мавзуларда гапирган эдингизлар. Шу тўғрида очиқ баëн қилиб берсангизлар. Нима учун бунақа бўлди? Нима учун қамашди? Кимга керак бўлди бу? Шу тўғрисида маълумотларга эга бўлмоқчи эдик.

Озодлик: Хайрулла Ҳамидов Тожикистонда ҳам машҳурмиди?

- Биз мана шу ерларда эшитардикда уни.

Озодлик: Мардикорликда юрганингизда¸ яъни ишлаб юрган пайтингизда унинг ваъзларини эшитардингиз-а?

- Ҳа. Охирги пайтда у кишини олиб бориб тиқиб қўйганини эшитдик. Нима сабабдан бундай қилишган экан¸ нима мажбур қилган экан¸ шу нарса тўғрисида айтсангизлар¸ деб кўпчилик номидан айтмоқчи эдик.

Озодлик: Сиз ўзингиз нима деб ўйлайсиз: Нимага қамалгани тўғрисида тушунчангиз борми?

- Балки намозхон бўлганлиги учундир¸ балки ислом учун ҳаракат қилганлиги учундир¸ Худонинг йўлида юргани учундир. Балки инсонларни холис даъват қилаëтганлиги учун давлатга ëқмаëтгандир.

Озодлик: Бошқа элдошларимиз “бегуноҳ одамни қамамайди” дейди. Диндошларимиз “Оллоҳнинг тақдири шу. Тақдир¸ кадар” дейди. Бунга нима дейсиз?

- Тўғри¸ тақдир¸ кадар¸ Оллоҳнинг иродаси¸ хоҳиши. Бу нарсага энди инсонлар сабабчи бўладида. Бутун инсонларни қамаб юбориши¸ дин учун. Худо учун юрган инсонларни қамаб юбориши тўғри келмайдида. Шу тўғрисида кенгроқ маълумотга эга бўлмоқчи эдик. Иложи бўлса¸ ўша тўғрисида кенгроқ маълумот берсангизлар. Чунки сизларни ҳар доим эшитиб бораман¸ дейди Россияда меҳнат қилаëтган тожикистонлик муҳожир.


Муҳаммад Солиҳ К+ да

K+ да Муҳаммад Солиҳ ҳақида филм 6 март куни намойиш қилинади¸ дейди Қирғизистондан телефон қилган навбатдаги суҳбатдош.

- Мен ўзим Қирғизистонданман. Исмим Баҳром. Ўзбек мухолифати тўғрисида ажойиб бир кино бўлаëтган экан. Шу нарсанинг бир парчасини кўриб қолдим. Кўпчиликка шуни тавсия қилардим. Аниқ далиллар¸ ҳақиқат шу далиллар. К+ канали бор. Шу канални кўпчилик кўрса керак. Шу филм 6 март куни¸ мен вақтини ўзимизнинг вақтга ўгирганим йўқ¸ Лондон вақти билан 17.15 да (Тошкент вақти билан 22.15 да – таҳр.) К+ каналида бўларкан. Бу кинонинг номи “Қуролсиз одамнинг озодлиги”. Бу Ўзбекистоннинг озодлиги учун курашаëтган акамиз Муҳаммад Солиҳ ҳақида. К+ канали Қирғизистонники. Мен ўзим ҳам қирғизистонликман¸ дейди бу хабарчи.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG