Линклар

Эрон яна жазоланиши мумкин


Ғарб давлатлари Эронга нисбатан янги иқтисодий санкциялар, жумладан, хорижда Эрон банкларини очишга таъқиқ жорий этишни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда БМТнинг юқори мартабали расмийлари маълум қилдилар.

Ғарб давлатлари, шунингдек, Эронга сармоя ётқизилишини мураккаблаштириш мақсадида Эрон Марказий банки фаолиятини “кузатиш” ғоясини илгари сурмоқдалар.

Феврал ойи бошида Эрон ўз уранини 20 фоизга бойитиш жараёнини бошлади.

Ғарб давлатлари расмий Теҳроннинг ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айблаб, Эронга нисбатан янги санкциялар қўллаш чиқариғи билан чиқиб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG