Линклар

logo-print

Эрон россиялик учувчиларни қувмоқчи


Эрон мамлакатда фаолият юритаётган россиялик учувчилар билан имзоланган иш шартномасини бекор қилмоқда.

Фарс агентлигининг хабар қилишича, мамлакат транспорт вазирлиги россиялик учувчиларга икки ой ичида ўз ширкатларидаги фаолиятини тугатиб, Эрон ҳудудини тарк қилишни тавсия қилган.

Мазкур қарор яқинда мамлакат шимоли ғарбида Россияда ишлаб чиқарилган йўловчи самолёти билан рўй берган ҳодиса ортида қабул қилинди. Учқич қўнаётган маҳал рўй берган ёнғин оқибатида 40дан зиёд йўловчи тан жароҳати олган.

Кузатувчилар фикрича, Теҳрон ҳаракатлари Россия-Эрон муносабатларининг сўнги пайтда ёмонлашиб бораётгани билан ҳам боғлиқ. Россия яқинда Эронга ваъда қилган С-300 русумдаги ракеталарни етказиб беришни кечиктирган эди.

XS
SM
MD
LG