Линклар

Россияликлар милицияни ислоҳ қилишни сўрамоқдалар


Москвада Ички ишлар органларини ислоҳ қилиш талаби билан намойиш ўтказилмоқда.

Россиялик ҳуқуқ фаоллари томонидан уюштирилган намойишда 150дан ортиқ киши, жумладан, “Инсон ҳуқуқлари учун” ҳаракати етакчиси Лев Пономарев, Россия инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Владимир Лукин ва бир қатор ташкилот фаоллари иштирок этдилар.

Намойишчилар Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбариятини истеъфога чиқариш, милиция ходимларини қайтадан аттестациядан ўтказиш ва милиция ходимлари иштирокидаги қонунбузарликлар юзасидан мустақил текширув ўтказишни талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG