Линклар

logo-print

Толиблар миналар учун танқид қилинди


Халқаро қизил хоч ташкилоти Афғонистон жанубида мина тузоқлардан фойдалангани учун толибларни кескин қоралади.

Ташкилотнинг бугун эълон қилинган баёнотида айтилишича, тинч аҳоли вакилларига тахдид туғдираётган бу каби мина тузоқлар Ҳелманд вилоятининг Маржоҳ шаҳри атрофида ўрнатилган. Айнан мазкур ҳудудда НАТО ва Афғонистон ҳарбийлари жангариларга қарши қаратилган кенг кўламли амалиётларни ниҳоясига етказмоқдалар.

Халқаро қизил хоч ташкилотига кўра, миналар кўплигидан маҳаллий аҳоли кўчага чиқишга қўрқиб қолган ва тан жароҳати олганларни шифохонага ётқизиш ҳам мушкуллашган.

XS
SM
MD
LG