Линклар

logo-print

Браун кутилмаганда Афғонистонга борди


Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Афғонистонга борди.

Ҳелманд вилоятида Гордон Браун толибларга қарши муваффақиятли олиб борилган амалиётларда иштирок этган британиялик ҳарбийлар билан учрашди. Яқинда ўтказилган амалиётларни Браун Афғонистонда тинчлик равнақ топиш йўлидаги “умид учқини” дея атади.

Гордон Браун, шунингдек, Афғонистондаги миссия муваффақиятли якун топгунга қадар Британия қўшинларининг мамлакатда қолажагини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG