Линклар

Ироқда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда


Янги парламентдаги 325 ўрин учун 80 дан зиёд сиёсий партия номидан салкам 6200 номзод ўзаро кураш олиб бормоқда.

Ироқда 19 миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга.

Ироқ армияси ва полицияси рўй бериши мумкин бўлган зўравонликлар ва ҳужумлар олдини олиш мақсадида мамлакатнинг барча вилоятларида хавфсизлик чораларини кучайтирди. Хавфсизликни таъминлашда АҚШ ҳарбийлари ҳам кўмаклашмоқда.

Овоз бериш жараёни давом этаётган бир пайтда Ироқнинг бир неча шаҳарларида портлашлар содир этилгани хабар қилинди. Бағдодда сайлов участкалари очилишидан сўнг амалга оширилган ракета ҳужумлари ва портлашлар оқибатида камида 24 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG