Линклар

Карзай Маржоҳ шаҳрига борди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай яқинда толиблардан озод қилинган Маржоҳ шаҳрига сафар қилди.

НАТО ва Афғонистон қўшинлари бир неча ҳафта давом этган кенг кўламли ҳарбий амалиётларлар сўнг Маржоҳ шаҳрини жангарилар қўлидан тортиб олди.

Айни пайтда Ҳелманд вилояти ҳокими матбуот вакили Довуд Аҳмадий Карзайнинг шаҳарга келгани ва ҳокимият мутассадилари билан учрашув ўтказганини билдирди.

Толибон матбуот вакили қори Муҳаммад Юсуф эса Маржоҳ шаҳрига ташриф буюрган президент етакчилигидаги делегация жангарилар томонидан ракеталардан ўққа тутилганини билдирди.

Кобулдаги НАТО расмийси Маржоҳ шаҳри ракеталардан ўққа тутилгани бироқ ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG