Линклар

logo-print

Митчелл яқин шарқликлар билан учрашади


АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини қайта бошлаш масаласини муҳокама қилиш мақсадида Қуддусга сафар қилди.

Бугун АҚШ расмийси Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва душанба куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан сўзлашувлар олиб боради. Маълум бўлишича, Жорж Митчелл шанба куни Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак билан учрашган.

Келаси ҳафта давомида АҚШ вице-президенти Жозеф Байденнинг ҳам минтақага сафар қилиши кутилмоқда.

АҚШ томони боши берк кўчага кириб қолган Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини қайта бошлаш мақсадида томонлар ўртасида норасмий учрашув ўтказиш ташаббуси билан чиқиб келмоқда.

Исроил қўшинларининг 2008 йилда Ғазо минтақасида олиб борган амалиётларидан сўнг Исроил ва Фаластин ўртасида олиб борилаётган сўзлашувлар тўхтатилган эди.
XS
SM
MD
LG