Линклар

logo-print

Расмуссен мусулмон давлатларини ёрдамга чорлади


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен мусулмон давлатларини Афғонистонга ёрдам беришга чақирди.

Иордания пойтахти Аммонда чиқиш қилган НАТО Бош котиби Иордания ҳукуматининг афғон хавфсизлик кучлари малакасини оширишга кўмаклашиш таклифини олқишлаб, бу борадаги шартноманинг яқин фурсат ичида имзоланишини маълум қилди.

Андерс Фог Расмуссен, шунингдек, Афғонистонда тинчлик равнақ топгунга қадар халқаро кучларнинг у ерда қолажагини таъкидлади.

НАТО Бош котиби этиб тайинлангандан буён илк бор Иорданияга сафар қилган Расмуссен Амманда қирол Абдуллоҳ иккинчи ва ҳукумат расмийлари билан учрашди.

XS
SM
MD
LG