Линклар

Ироқда сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади


Бугун Ироқда якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилиниши кутилмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама, кўплаб зўравонликлар ва таҳдидларга қарамай, овоз бериш участкаларига келган ироқликларни олқишлади.

Якшанба куни Ироқда парламент сайлови бўлиб ўтди.

Мамлакат парламентидаги 325 ўрин учун 80 дан зиёд сиёсий партиядан салкам 6200 номзод ўзаро кураш олиб борди.

Ироқда 19 миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга.

Мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди, чегаралар ҳамда Бағдод халқаро аэропорти ёпиб қўйилди.

Сайлов куни экстремистлар амалга оширган ҳужумлардан камида 31 киши нобуд бўлди, бир неча ўн киши тан жароҳати олди. Ҳужумлар асосан овоз бериш участкалари олдида амалга оширилди.

Мана шундай шароитда ўтган сайловни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар котиби Кэтрин Эштон ҳам юқори баҳолади.
XS
SM
MD
LG