Линклар

Покистонда "Ал-Қоида" арбоби ҳибсга олинди


Покистонда "Ал-Қоида" террор тармоғининг кўзга кўринган арбоби, АҚШда туғилган Адам Гадахн ҳибсга олинди.

Ахборот агентликлари хабарларига қараганда, Гадахнни Покистон махсус хизматлари ходимлари Карачи шаҳрида қўлга олган.

Қўлга олингани тўғрисидаги хабар Адам Гадахннинг америкалик мусулмонларга қилган мурожаати интернетда пайдо бўлган пайтда тарқатилди. Ўз мурожаатида у мусулмонларни АҚШга қарши ҳужумлар уюштиришга чақирган.

2006 йили АҚШ суди Гадахнни давлатга хиёнат қилганликда айблаган эди. Бундай айблов АҚШ фуқаросига нисбатан сўнгги 50 йил ичида биринчи бор эълон қилинишидир.
XS
SM
MD
LG