Линклар

logo-print

Фаластин Исроил билан музокара бошлашга рози


Фаластин озодлиги ташкилоти (ФОТ) Исроил билан тинчлик музокараларини қайта тиклашга розилик билдирди. Сўзлашувлар АҚШ воситачилигида ўтказилади.

ФОТ бош котиби Обид Раббога кўра, музокаралар учун 4 ойлик вақт белгиланган.

Раббонинг баёноти АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл Қуддусда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан сўзлашувлар ўтказаётган чоғда янгради.

Яқин Шарқ тинчлик музокараларини ФОТ 2008 йил декабрида Исроил Ғазо минтақасида ҳарбий амалиётлар бошлагани туфайли тўхтатиб қўйган эди.

Фаластинликларнинг кечаги қарори Барак Обама президентликка сайланганидан буён Америка дипломатиясининг Яқин Шарқ масаласидаги биринчи ютуғи сифатида кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG