Линклар

Жангарилар афғон ҳукумати қўшини сафига турди


Афғонистонда бир неча ўн жангари ҳукумат қўшинлари сафига ўтди.

Полиция вакилига кўра, "Ҳизби исломий" гуруҳининг 11 зобити ҳамда қарийб 70 жангариси ҳукумат кучлари томонига ўтган.

Хабарларга қараганда, мамлакат шимоли-шарқидаги Бағлон вилоятида толиблар ва бошқа бир гуруҳ исломий жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида томонларнинг ўндан зиёд жангариси ҳамда тинч аҳолидан 20 дан зиёд киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG