Линклар

Аҳмадийнажод Кобулга боради


Бугун Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Афғонистонга сафар қилади.

Эроннинг Меҳр ахборот агентлигига кўра Кобулда Аҳмадийнажод ҳамкасби Ҳамид Карзай билан учрашиб, Афғонистонни барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қилади.

Кобулга сафари арафасида Аҳмадийнажод АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кучларини Афғонистондан чиқиб кетишга чақирди. Айни пайтда Эроннинг ўзи ҳам Вашингтон сингари Афғонистондаги сунний Толибон ҳаракатига қарши.

Теҳрон, шунингдек, Афғонистонда етиштирилаётган қорадори билан боғлиқ қатор муаммолар билан юзма-юз қолмоқда.

Эрон раҳбарининг Кобулга сафари ҳар иккала мамлакат президентлари ўтган йили бўлиб ўтган сайловларда қайтадан сайланганларидан бери амалга оширилаётган биринчи сафаридир.
XS
SM
MD
LG