Линклар

logo-print

НАТО косоволик ўқувчилари билан машғулотларни тўхтатди


НАТО ҳарбийлари Косово Хавфсизлик кучлари ходимлари учун ўтказаётган машғулотларини номаълум муддатга тўхтатди.

НАТОнинг бу ҳақдаги баёнотида айтилишича, машғулотлар тўхтатилишига ўртада имзоланган келишув шартлари бузилгани сабабдир.

Баёнотда таъкидланишича, расмий мақоми ноҳарбий бўлган Косово Хавфсизлик кучлари ходимлари яқинда Приштина шаҳрида бўлиб ўтган оммавий тадбирларда қурол билан пайдо бўлган.

Косово Хавфсизлик кучлари ўтган йили ташкил этилган эди.
XS
SM
MD
LG