Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:11

Европа комиссари ҳижобга қаршиларни танқид қилди


Европа комиссари Ҳаммарберг бурқа ва ҳижобни таъқиқлашни аёлларнинг шахсий ҳаётига аралашув сифатида баҳолайди.
Европа комиссари Ҳаммарберг бурқа ва ҳижобни таъқиқлашни аёлларнинг шахсий ҳаётига аралашув сифатида баҳолайди.

Европа Кенгашининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Томсас Ҳаммарберг Европанинг турли мамлакатларида ҳижобни таъқиқлаш уринишлари шахс эркинлиги қадриятларига зид эканидан баҳс этди.

Постсовет ўлкаларининг аёллари байрам қиладиган 8 март арафасида қилган чиқиши чоғида Европа комиссари “бурқа ва ҳижобни таъқиқлаш хотин-қизларнинг шахсий ҳаётига аралашувдир”, деган фикрни билдирди.

Томсас Ҳаммарбергга кўра, муслималар ҳижобларини таъқиқлаш билан ҳақлари топталган хотин-қизларга эрк бериб бўлмайди, балки бундай ҳаракатлар уларни жамиятда янада яккаланиб қолишига сабаб бўлади.

Дания, Австрия ва Нидерландия каби давлатлар аёллар ҳижобларини таъқиқлаш масаласини муҳокама қилаётган эди.

Жумладан, Дания бош вазири Ларс Локке Расмуссен шу йилнинг январ ойи охирида жамоат жойларида муслималарнинг диний кийимларига чекловлар жорий қилиш таклифи билан чиққанди.

Бош вазир маъмурияти эълон қилган баёнотда “Дания жамиятида паранжи ва ҳижоблар учун ўрин йўқ ҳамда ҳукумат инсоният ва аёлларга нисбатан бундай ёндашувга қарши курашиш ниятида” экани айтилганди.

Шунингдек, Франция парламентининг январ ойидаги бир баёнотида муслималарнинг кўча-кўйда юзлари тўла ёпиқ ҳолда юриши француз қадриятларига ҳурматсизлик сифатида баҳоланган эди.
XS
SM
MD
LG