Линклар

Москвада ўзбекистонлик икки бола ўғриси судланди


Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўра, москвалик болаларнинг қутқарилишига - қанчалик пародоксал бўлмасин - бахтсиз тасодиф, яъни автоҳалокат сабаб бўлган.

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўра, москвалик болаларнинг қутқарилишига - қанчалик пародоксал бўлмасин - бахтсиз тасодиф, яъни автоҳалокат сабаб бўлган.

Москва шаҳар Люблинск туман суди бола ўғирлаганликда айбланган ўзбекистонлик 23 ёшли Рўзимурод Эргашевни 8 йилга, 20 ёшли Саидмўмин Ғафуровни эса 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Маълум бўлишича, 2009 йилнинг 23 июл куни судланувчилар москвалик 15 ёшли қиз ва 8 яшар болани калтаклаб, кейин ўз машиналарига ўтқазиб, уларни олиб қочиб кетганлар. Бироқ йўлда бола ўғриларидан бири машинани бошқара олмай қолиб, аварияга учрайди.

“Автоҳалокат жойига етиб келган милиция ходимлари болаларни озод қилганлар”, дейилади Москва шаҳар прокуратураси сайти хабарида.

Бундан ташқари, суд Эргашев бола ўғирлашдан бир кун олдин кўчада бир эркакни дўппослаб, унинг 500 рублини тортиб олганини ҳам аниқлаган.

"(Судланувчилар) Россия Федерацияси Жиноят кодекси 2-моддасининг "а", "в", "д", "ж" бандлари ва 126-моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Бундан ташқари, эркакка ҳужум қилган (судланувчи) РФ Жиноят кодексининг 161-моддасининг 2-қисми бўйича ҳам айбдор, деб топилди. Суд (уларни) жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўташ шарти билан саккиз ва олти йилга озодликдан маҳрум қилди”, дейилади Москва шаҳар прокуратураси матбуот варақчасида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG