Линклар

Туркиядаги зилзилада 57 киши нобуд бўлди


Туркия шарқида рўй берган кучли оқибатида камида 57 киши нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, Анқарадан 550 км узоқликда жойлашган Элазиг вилоятида рўй берган зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6 баллни ташкил қилган.

Ҳукумат вакилларига кўра, зилзиладан, шунингдек, 100дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган, вилоятнинг камида олтита қишлоғида ўнлаб хонадонлар вайронага айланган.

Туркиядаги Кандилли сейсмология марказининг хабар қилишича, зилзиладан сўнг камида 30та ер силкиниши қайд этилган.
Айни пайтда табиий офат рўй берган ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.


XS
SM
MD
LG