Линклар

Гейтс Кобулга сафар қилди


Кобулга сафар бошлаган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс толибларга қарши курашда халқаро кучлар олдида “оғир дамлар” турганини таъкидлади.

Ўзи билан Кобулга парвоз қилган журналистларга гапирган Роберт Гейтс Афғонистонда жанггариларга қарши олиб борилаётган амалиётлар, хусусан, яқинда Ҳелманд вилоятида муваффақиятли ўтказилган амалиётларни олқишлади.

- Шу кунгача қўлга киритилган ғалабаларга умид боғламаслигимиз даркор, зеро келажакда бизни оғир тўқнашувлар ва оғир дамлар кутмоқда, дея қўшимча қилди Гейтс.

АҚШ Мудофаа вазири, шунингдек, агар Эрон АҚШнинг Афғонистондаги уринишларига путур етказишга уринса, бу каби ҳаракатлар жавобсиз қолмаслигидан ҳам огоҳлантирди. Роберт Гейтс Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва халқаро кучлар қўмондони генерал Стенли МакКристал билан учрашади.

Айни пайтда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ҳам бугун Кобулга сафар қилиши кутилмоқда.


XS
SM
MD
LG