Линклар

Расмуссен Ироқ сайловларини олқишлади


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Ироқда ўтказилган парламент сайловларини демократия томон ташланган улкан қадам, дея атади.

Якшанба куни Ироқ бўйлаб содир этилган ракета ҳужумлари ва портлашларга қарамай миллионлаб ироқликлар эрта тонгдан сайлов участкаларига бориб овоз бердилар.

Ироқ Марказий сайлов комиссияси 7 март кунги сайлов дастлабки натижалари келаси кунлар давомида эълон қилиниши мумкинлигини билдирди. Ироқ янги парламентидаги 325 ўрин учун салкам 6200 номзод ўзаро кураш олиб борди.

Якшанба куни АҚШ президенти Барак Обама ҳам Ироқда ўтказилган сайловларни олқишлаб, 2011 йил якунига қадар америкалик ҳарбийларни Ироқдан олиб чиқиш режасига содиқ қолажагини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG