Линклар

logo-print

Саркози тинч ядровий дастур тарафдори


Франция президенти Николя Саркози Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар тинчлик мақсадлари учун мўлжалланган ядровий дастурларни молиялаштиришни бошлашлари лозим, деган фикрни билдирди.

Франция раҳбари бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан Парижда иш бошлаган халқаро анжуман чоғида маълум қилди.

Саркози, шунингдек глобал иқлим ўзгаришига қарши курашда тинчлик йўлидаги ядровий дастурларнинг муҳим эканини таъкидлаб, яқинда Францияда ядровий технологияларни тарғиб қилувчи махсус институт ташкил этилишини билдирди.

Франция камида 58та ядровий реакторга эга. Бу реакторлар Франциянинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг қарийиб 75 фоизини ишлаб чиқаради.
XS
SM
MD
LG