Линклар

Халқаро хотин-қизлар куни нишонланмоқда


Жаҳоннинг бир қанча давлати, жумладан, Ўзбекистонда 8 март халқаро хотин-қизлар куни нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан чиқиш қилган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун сўнги 15 йил давомида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида ижобий натижаларга эришилганини алоҳида таъкидлади.

Бан Ки Мун сўзларига кўра, сиёсат ва тадбиркорлик билан шуғулланувчи аёллар сони кундан кунга ортиб, бошланғич таълим олиш учун қизларга имкониятлар яратиб бераётган давлатлар сони кенгайиб бормоқда.

Бироқ БМТга кўра, жаҳон бўйлаб аёлларни камситиш ва уларга нисбатан зўравонлик қўллаш каби ҳолатлар ҳануз қайд этилмоқда. Бу борада ёйинланган ҳисоботда айтилишича, аёллардан камида 70 фоизи ўз умрида ҳеч бўлмаса бир маротаба, кўп ҳолатларда ўз турмуш ўртоғининг шавқатсиз муносабатига дуч келган.

XS
SM
MD
LG