Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:02

Эркин микрофон - Онамларга салом айтинг...


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Муҳожиратда юрган ўзбеклардан айримлари Озодлик орқали ватанда қолган ўз аҳли аëлларини хотин-қизлар куни билан қутлашди.

Оға¸ соғ борсангиз аввал¸ онамларга салом айтинг

Ҳозир Россияда мардикорлик қилаëтган хоразмлик Жуманазар ака онаси Сора опани 8 март байрами билан табриклади.

Жуманазар ака: Онамиз бор¸ онамиз. 75 ëшдалар. Сизларнинг эрталабки ва кечки эшиттиришларингизни беш-олти йилдан бери қолдирмай эшитади бизнинг онамиз. Шу фурсатдан фойдаланиб мен хотин-қизлари байрами билан табриклайман. Бутун Ўзбекистондаги опа-сингилларимизни табриклайман. Ўзбекистоннинг келажаги буюк бўлиб¸ Ўзбекистон бор дегандай даражада катта бир нималар билан кутиб олайлик. Опа-сингилларимизнинг ҳаммасига келгуси ишларида муваффақият тилайман.

Озодлик: Мактабда Ҳамза Ҳакимзода Ниëзийнинг бир шеърини ўқитишган. Мардикорлик ҳақида. “Оға¸ соғ борсангиз аввал¸ онамларга салом айтинг” деган. Сизнинг айтганингиз шунақа бўлаяптида энди.

- Бир ярим йил бўлди кета олмаяпман. Ўзбекистонга бориб келишнинг ўзи қийин бўлаяптида. Ўзбекистонга бориб келиш учун бир миллион сўм пул керак. Болалар ишлаяпти. Ҳужжати тўғри келмаганлари ишлай олмаяпти. Шунга Ўзбекистоннинг ўзига бориш келишнинг ўзи қийин бўлаяпти. Мана бир ярим йилдан бери уйга боришга нима бўлмаяптида. Ҳужжат тўғирлаш қийин бўлиб кетди. Яна битта илтимосим бор эди. Масалан Украина¸ Белорусия¸ Молдавия фуқаролари келгандан кейин уч ой давомида регистрациясиз юриши мумкин. Биз Россияга кирганимиздан кейин уч кун давомида ҳужжат тўғирлашимиз керак. Шу масала жуда қийин бўлаяптида. Ўзбекистон фуқаросига ҳам шу муддатни уч ой қилса бўлмайдими? Келганингиздан кейин тез тўғирлайман¸ деб битта одамга берасиз. У пулингизни ҳам олади¸ яна ҳужжатингизни ҳам қалбаки қилиб беради. Ана шу масалалар қийин бўлаяпти. Исмим Жуманазар. Хоразм вилояти¸ Янгибозор тумани¸ Ҳамза колхозиданман¸ дейди суҳбатдошимиз.

Швециядан телефон қилган Авазбек исмли элдошимиз ҳам онасини байрам билан қутлади.

- Раънохон исмли онамни 8 март билан чин юракдан табриклайман. Соғлик-саломатлик тилайман.

Озодлик: Неча ëшда онангиз?

- 76 ëшда. Бахтимизга омон бўлишсин¸ саломатлик тилаймиз. Ўзбекистондаги барча аëлларни чин дилдан табриклаймиз. Ташқарида юрган бўлсак ҳам бир хаëлимиз Ўзбекистонда¸ дейди Авазбек.

Швециядан телефон қилган элдошимиз Авазбек бир фожеа ҳақида билдирди.

- Швециянинг Мачта деган жойида Ўзбекистон фуқароси ўзини ўзи осиб ўлдирибди. Ҳозир аниқлик киритгани ўша ëққа кетаяпман. Ҳозир булар аниқ жавоб бермаяпти. Кеча кечқурун шунақа хабар келдики¸ Мачтада миграция хизматининг депортация лагери бор. Ўша ерда ҳозир 18 нафар ўзбек ўтирибди экан. Улар шу яқин кунларда депортация бўлар экан. Улардан биттаси ўзини ўзи осиб ўлдирган. Шу маълумотни аниқлаш учун ҳозир Мачтага кетаяпман. Аниқлик киритишимиз керакда. Ўша ердаги одам менга “Бу миграциянинг ички нимаси. Ташқарига чиқариб бўлмайди буни” деб айтди. Бугун у боланинг суд медэкспертизаси бўлар экан¸ дейди Авазбек.


Сир ошкор бўлишидан чўчишди....

8 март байрам кунида мамлакат ташқарисидаги миллионлаган ўзбек мардикорлари бирданига Ўзбекистонга телефон қилгани боис халқаро телефон алоқасида муаммолар юз бериб Ўзбекистон билан алоқа мушкуллашди.

Аммо бу мушкулликга қарамай биз билан боғланган Ўзбекистонлик йигит К+ телеканалида Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги филм ҳужумга учраганига муносабат билдирди.

- Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги филмни қайсидир каналда беришларига нима қилишдику. Ўшанга эътирозим борда. Бу уюштирилган. Ҳозирги режимнинг сирлари ошкор бўлиб қолмаслиги учун мана шундай ўйинлар бўлаяптида. Лекин буни оддий халқ билади.

Озодлик: Демак¸ сиз буни Ўзбекистон ҳукумати томонидан махсус уюштирилган деб ўйлайсиз.

- Ҳа. Сизларникини ҳам вақти келса бўғиб қўяяпти. Ўзининг айбини дунëга ошкор қилмасликда мақсади. Бизларнинг кимлигимизни¸ қандайлигимизни Ўрта Осиë эмас¸ бутун дунë билади. Жаҳон бўйича шарманда миллат бўлиб қолдик бизлар.

Озодлик: Сиз нима деб ўйлайсиз нима учун йулар бу кўрсатувнинг эфирга кетишини хоҳлашмади?

- Мен президентимиз Ислом Каримовни ëмон кўраман десам ëки ваҳший десам қўполлик бўлади. Менинг бу кишидан 1989 йилда месхети турклар билан содир бўлган воқеадан кейин ихлосим қайтган. 1992 йилда студентлар воқеаси бўлди. Андижон воқеалари олдида ҳеч нарса эмас улар. У бизларнинг тузумимиз учун ортиқча. Муҳаммад Солиҳ Каримовнинг 20 йилдаги ваҳшийлигини очиб ташламоқчи бўлган. Аммо буни тўсишди. Кеча битта мутахассис бу ҳақда айтдику. Шунинг гапларига қўшиламан¸ дейди бу суҳбатдошимиз.

******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776... рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG