Линклар

Ироқда сайлов натижалари 11 март куни маълум бўлади


Ироқ парламенти сайловининг умумий натижалари пайшанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Ироқдаги АҚШ қўшини қўмондони якшанба куни ўтказилган парламент сайловини америкалик ҳарбийларни бу мамлакатдан олиб чиқиб кетиш йўлида қўйилган муҳим босқич, деб баҳолади.

АҚШ ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқиш 2011 йилга режалаштирилган.

Бағдодда чиқиш қилган генерал Рэй Одиернонинг фикрича, сайловда иштирок этиш билан ироқликлар сиёсий жараённинг ривожига кучли таъсир кўрсатди.

- Сайловчиларни қўрқитишга уринишлар сайлов куни эрталабданоқ бошланишига қарамай, Ироқ фуқаролари йўлидан қайтмади. Ироқликлар мамлакатдаги терроризмга қарши курашнинг энг яхши усули бўлган сиёсий жараённинг ривожини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини кўрсатдилар, деди Рэй Одиерно.

Дастлабки маълумотларга қараганда, Ироқ парламенти сайловида сайловчиларнинг қарийб 60 фоизи қатнашди.

Сайлов куни бир қатор овоз бериш участкаларига ҳужумлар уюштирилиб, 36 ироқлик портлашлар қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG