Линклар

Вашингтон 3 мамлакат учун таъқиқни бекор қилди


АҚШ Эрон, Судан ва Кубага интернет-технологиялар ва программаларни экспорт қилишга аввал жорий этилган таъқиқни бекор қилди.

Гап интернетда электрон почта хизмати кўрсатувчи ресурслар ва интернет-браузерлар ёрдамида ўзаро информация алмашишга имкон берувчи программалар устида боряпти.

АҚШ Савдо департаменти ўзининг бу қарорини изоҳлар экан, бу чора тилга олинган мамлакатлар аҳолиси учун ўзаро ва чет эллардаги интернетдан фойдаланувчилар билан алоқани осонлаштириш мақсадида кўрилгани тўғрисида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG